<p>ҲАРБИЙ ҚИСМДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ</p>
Бугун — 7 октябрь куни 49093- сонли ҳарбий қисмда Шовот туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ва "Шовот ижод мактаби" ижодкорлар тўгараги аъзолари ҳамкорлигида китобхонлик мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган аскарлар, зобитлар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Қадамбой Шодонов, ижодкорлар тўгараги аъзоси, шоир Аҳмад Сафо, шунингдек, кутубхона ходимларининг китобхонлик, ватанпарварлик, бурч ва маъсулият мавзусидаги чиқишларини катта қизиқиш билан кутиб олдилар. Аскарларнинг ўзлари ҳам қизиқарли мавзуларда шеърлар ўқиб, тадбирни янада завқли, мазмунли ўтишига ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар. Тадбир сўнгида ҳарбий қисм кутубхонасига шовотлик шоир, ёзувчиларнинг янги нашр қилинган китобларидан намуналар ҳадя қилинди.