
Шовот туман Ахборот-кутубхона марказига қарашли 1-кўчма кутубхонасида ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида "Мақоллар, топишмоқлар, эртаклар" китоби юзасидан савол-жавоб тадбири ўтказилди. Тадбирда 16-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда кутубхона ходимлари фаол иштирок этдилар. Савол-жавоблар давомида ўқувчилар китоб мазмуни бўйича ўз билимларини намоён этиб, мақол, топишмоқ ва эртакларнинг тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Тадбир қизиқарли ва мазмунли тарзда ташкил этилди.