Шовот туман ахборот-кутубхона марказида маҳаллалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади ёшлар ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда маҳаллалар ўртасида дўстона ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган беллашувда иштирокчилар турли фанлар, тарих, адабиёт ва мантиқий саволлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

Мазкур интеллектуал ўйин ёшларнинг билимга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этди. “Заковат” каби интеллектуал лойиҳалар мамлакатимизда кенг оммалашиб, ёш авлоднинг маънавий ва интеллектуал ривожланишига хизмат қилмоқда.