icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
Мутолаа маданиятини шакллантириш йўлида

Мутолаа маданиятини шакллантириш йўлида<br /> <br /> Республикамизда мутолаа маданиятини янада ривожлантириш ва китобхонликни кенг тарғиб этиш мақсадида Шовот туман Ахборот-кутубхона марказига Урганч Давлат Университети Филология факультети талаба-амалиётчиларидан иборат бир гуруҳ ташриф буюрди.<br /> Ташриф давомида талабаларга ахборот-кутубхона марказининг фаолияти, китоб фонди ва китобхонларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, улар билан сўровнома асосида суҳбат ўтказилиб, ёшларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши, мутолаа одатлари ҳамда замонавий адабиётларга муносабати ўрганилди. Учрашув самимий ва мазмунли мулоқот руҳида бўлиб ўтди.