
Шовот туман Ахборот-кутубхона марказига Шовот туман "Келажак маркази"нинг "Журналистика ва нотиқлик санъати" тўгараги раҳбари Асадбек Юсуфбоев бошчилигидаги ўқувчилар ташриф буюришди.<br /> <br /> Ташриф давомида ўқувчилар Ахборот-кутубхона маркази фаолияти, китоб фонди, электрон хизматлар ҳамда китобхонлар учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга китоб мутолаасининг аҳамияти, журналистика ва нотиқлик санъатида китоб ўқишнинг ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.<br /> <br /> Учрашув самимий ва қизиқарли руҳда ўтди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, марказ фаолияти ҳақида ижобий таассуротларга эга бўлдилар.