✅ 5 122 та материал / 76,6 миллион марта «просмотр»

📌 2024-йил 6-ойига тегишли бу статистика ижтимоий тармоқлардаги мана шу мавзулар ҳақида: жинсий зўравонлик, оилавий тазйиқ, аёллар ҳуқуқларини чеклаш, суисид ҳолатлари...

🔭 Бу шунчаки рақамлар эмас. Бу — минглаб инсонлар, аёллар тақдири! Зўравонликни кўрсатишни бас қилиш керак!

💬 Чунки бу одамлар онгига, психологиясига салбий таъсир қилади, билиб-билмай буни нормал қабул қилиш бошланади.

🔴 Энг ёмони — айрим ҳолларда қурбон эмас, жиноятчи оқланаётгани кузатилмоқда. Бу очиқчасига тажовузни қўллаб-қувватлашку! Мана, кўряпсизми оқибатини?! 📈 Контент яратувчилар учун онлайн этика ва ахборот хавфсизлиги бўйича қонун чиқариш керакдир балки.