
<p>“Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида бўлиб ўтаётган V Республика “Китобхонлик ҳафталиги” нинг 7- кунида Шовот тумани Ахборот – кутубхона маркази ҳамда 27-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда Муҳаммад Юсуф таваллуд кунига бағисланган адабий кеча бўлиб ўтди. Тадбир давомида шоирнинг шеърлари ўқилди, ҳаёт йўли ҳақида қимматли фикрлар билдирилди. 27 –умумий ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ қизлари томонидан ижро этилган рақслар тадбиримизга кўтаринки кайфият бағишлади.</p>