Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида коʻплаб маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар, мушоиралар бўлиб ўтмоқда.

25 август куни Шовот тумани ахборот кутубхона марказида бўлиб ўтган “Мустақиллик мушоираси” ҳам айнан юртимиз мустақиллигининг 34 йиллиги байрамига бағишланди. Мушоирада қатнашган Оʻзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъолари: Болтабой Бекматов, Қадамбой Шодонов, Шукуржон Жабборова – Жозиба, Ортиқбой Манглибоев, Раҳмат Бобожон, фаол ижодкорлар: Раҳимбой Отабоев, Комил Саидов, Шомурод Аҳмад, Республика ёш ижодкорларининг “Зомин” семинари иштирокчилари: Дилмурод Тожибоэв, Асадбек Юсуф, Отабек Раҳим, “Шовот ижод мактаби” аъзоси, ёш ижодкор Озодбек Ҳамдамбоэв ва бошқалар оʻз чиқишларида юртимизда мустақиллик йилларида халқимиз тафаккурида ва ижтимоий ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар, шаҳару қишлоқларимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, турли соҳаларда эришилган ютуқларни эътироф этиб, Ватан, тинчлик, аҳиллик, меҳнат ва бахтни тараннум этувчи ижод намуналаридан ўқидилар.

Тадбир “Хоразм” телерадиокомпанияси томонидан эфирда ёритиш учун ёзиб олинди.