Шовот тумани ахборот кутубхона марказида

,, ИНФОЛИБ УЗ- 2025 китобхонлик ҳафталиги доирасида Ортиқбой Менглибовнинг янги чоп қилинган,,Қайтар дунё" ва,,Вақт қанотида" номли китобларининг тақдимоти ўтказилди.

Тадбирда ёзувчилар уюшмаси аъзолари:Қадамбой Шодонов, Ортиқбой Менглибоев, таниқли афғончи шоир Раҳимбой Отабоев, маданият ходими Матсафо Тожиев, туман АКМ директори М.Пиржанова ва кутубхона ходимлари, ёш китобхонлар қатнашдилар.

Сўзга чиқганлар китобхонлик ҳафталигининг жамиятимизнинг маънавий ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида,

Ортиқбой Менглибоевнинг янги нашр қилинган китобларининг бадиий қиммати, мазмун, моҳияти тўғрисида гапириб ўтдилар.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй, қўшиқлар тадбир қатнашчиларига завқ бағишлаб, тадбирни янада мазмунли ўтишига хизмат қилди.