Шовот туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда 1-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида адабиёт осмонида ўчмас из қолдирган адабиётшунос, танқидчи ва драматург Иззат Султон таваллудининг 115 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий руҳда бой давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Иззат Султоннинг сермазмун ҳаёт йўли, ижодий мероси, ўзбек адабиётининг ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳақида илиқ ва мазмунли фикрлар билдирилди. Унинг асарларидаги бадиий тафаккур, маърифий ғоялар ва миллий адабиётимиздаги ўрни қатнашчилар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Шунингдек, “1000 китоб” лойиҳаси доирасида кутубхонага янги келиб тушган адабиётлар юзасидан китоб тақдимоти ҳам ташкил этилди. Янги нашрлар ҳақида қизиқарли маълумотлар берилиб, ёш китобхонларда мутолаа маданиятини янада оширишга хизмат қиладиган суҳбатлар ўтказилди.
Ушбу учрашув нафақат адабиётга муҳаббатни янада мустаҳкамлади, балки ёшлар қалбида китоб ва маърифатга бўлган меҳрни янада кучайтирди.