icon
SHOVOT TUMANI
AXBOROT-KUTUBXONA
MARKAZI
Kitobsiz taraqqiyotga, yuksak ma'naviyatga erishib bo'lmaydi. Kitob o'qimagan odamning ham, millatning ham kelajaki yo'q.
SH.Mirziyoyev

Yangiliklar

Blog
Кутубхонага ташриф

<p>Бугун Шовот тумани Ахборот-кутубхона марказига қарашли Катқаъла қишлоғида жойлашган 2-кўчма кутубхонасида аҳоли учун навбатдаги маданий-маърифий кун бўлиб ўтди. Ушбу кунда Қурёзова Робияжон опа ўз набиралари билан кутубхонамизга ташриф буюрдилар.</p> <p>Кутубхона ходимлари меҳмонларни самимий кутиб олиб, уларни кутубхона фаолияти, мавжуд имкониятлар, хизмат турлари ҳамда охирги ойларда келиб тушган янги адабиётлар билан таништирдилар. Хусусан, бадиий адабиётлар, болалар учун мўлжалланган китоблар, таълим-тарбиявий қўлланмалар ва замонавий илм-фанга оид нашрлар билан яқиндан таништириш жараёни қизғин ва фойдали ўтди.</p> <p>Қурёзова Робияжон опа ва уларнинг набиралари кутубхонанинг янгиланган фондидан жуда мамнун бўлиб, айниқса болалар учун мўлжалланган қизиқарли китобларга катта қизиқиш билдиришди. Уларнинг ташрифи давомида китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодни китобга меҳр қўйишга ундаш борасида самимий суҳбатлар ҳам бўлиб ўтди.</p> Ташриф якунида меҳмонлар кўчма кутубхона фаолиятига юқори баҳо бериб, бундай ижобий ташаббуслар қишлоқ аҳолиси учун жуда зарур эканини таъкидлаб ўтдилар.